Зеленский қанча маош олиши айтилди
Украина президенти Владимир Зеленский ойига 28 минг гривна (660 АҚШ доллари атрофида) маош олади, деб хабар берди 24tv.ua. Давлат раҳбарига устамалар, мукофот пуллари тўланиши кўзда тутилмаган.
2024 йилда президент Зеленскийнинг жами иш ҳақи 336 минг гривна (7 925 доллар)ни ташкил этиб, шундан 66 минг гривна солиққа ушлаб қолинган.
Шунинг баробарида Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак 2024 йилда жами 582 минг гривна (13 726 доллар) маош олиб, шундан 115 минг гривнаси солиққа тортилгани маълум қилинди. Журналистлар эътиборини бир рақам тортди — Ермакнинг ойлик маоши аслида 121 минг гривна (2 853 доллар), яъни президентникидан 4,3 баравар кўп. Йиллик ва ойлик — қандайдир номутаносиб.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter