Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанд шаҳри ҳудудини кенгайтириш режалаштириляпти

Самарқанд шаҳри ҳудудини кенгайтириш режалаштириляпти

«Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳаси тайёрланмоқда.

Бу ҳақда Қуйи палата матбуот хизмати маълум қилди.

Вазирлар Маҳкамаси таклифи билан ишлаб чиқилган ушбу қарорда Самарқанд туманидан 170 гектар ва Оқдарё туманидан 243 гектар ер майдонини Самарқанд шаҳри таркибига ўтказиш назарда тутилмоқда.

Қайд этилишича, қарор лойиҳаси сиёсий партиялар фракциялари муҳокамасига киритиш учун тайёрланяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг