Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Nvidia Россиядаги офисини ёпмоқда

Nvidia Россиядаги офисини ёпмоқда

Фото: AP

АҚШнинг график процессорлар ишлаб чиқарувчи Nvidia компанияси «ўз ходимларининг ишини самарали ташкил этиш мумкин эмаслиги» сабабли октябр ойи охирига қадар Россиядаги офисини ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб Forbes ёзмоқда.

Айтилишича, компания ўз ходимларига икки йўлдан бирини танлашни таклиф қилган: бошқа мамлакатга кўчиб ўтиш ёки томонларнинг розилиги билан нафақа олиб шартномани бекор қилиш. Манбага кўра, айни пайтда Nvidia релокацияга розилик берган ходимларини чартер самолётларида «фаол ташиш» билан банд.

Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг Nvidia Россияга ўз қурилмаларини етказишни тўхтатганди, ўша пайтда унинг бу мамлакатдаги офисида 300 киши ишларди. Ҳозирда уларнинг сони 240 нафар ва асосий қисми — муҳандислар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг