Nvidia дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди
Сешанба кунги биржа савдолари якунига кўра, процессорлар ишлаб чиқарувчи Nvidia (АҚШ) дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди.
Nvidia капитализацияси бўйича Microsoftни ортда қолдирди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Nvidia акциялари қиймати кеча 3,3 фоизга қимматлаб, битта акцияси 135,41 долларга етди ва тарихий максимум қайд этилди.
Биржа статистикасига кўра, айни бир пайтда компания капитал қиймати 3,328 триллион долларга етиб, шу пайтгача дунёнинг энг қиммат компанияси саналган Microsoft ($3,322 трлн)дан ўзиб кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter