НАСА Ер ва астероиднинг тўқнашиш эҳтимолини оширди

НАСА астероид (2024 YR4)нинг Ер билан билан 2032 йилда тўқнашиш эҳтимолини оширди. Фазовий агентликнинг янги ҳисоб-китобларига кўра, тўқнашув эҳтмиоли 2,6 фоизни ёки 38 дан 1 ҳолатни ташкил этмоқда.
НАСА 2024 йил декабрида астероиднинг Ер билан тўқнашув эҳтимолини мингдан бирга тенг, дея баҳолаганди. Аммо фазовий жисм орбитаси ҳақида кўпроқ маълумотлар тўпланиши баробарида унинг Ер билан тўқнашуви эҳтимоли кескин ошди.
Тахминларга кўра, астероиднинг диаметри 54 метрга тенг, тўқнашув оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. НАСА ҳисоб-китобларига кўра, эҳтимолий тўқнашув юз берган тақдирда портлаш кучи тротил эквивалентида 8 мегатоннага тенг бўлди. Яъни Иккинчи жаҳон урушида Ҳиросимага ташланган атом бомбасидан 500 каррадан зиёд кучлироқ.
2024 YR4 астероиди 2024 йилнинг 27 декабрида Чилидаги НАСА молиялаштирувчи ATLAS телескопи орқали аниқланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter