Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Астероид 2032 йилда Ер билан тўқнашиши мумкин. Қаерга тушади?

Астероид 2032 йилда Ер билан тўқнашиши мумкин. Қаерга тушади?

Иллюстратив фото

Астрономлар томонидан ўтган йил декабрида кашф қилинган 2024 YR4 астероиди 2032 йилда Ер билан тўқнашиши мумкин.

2024 YR4 астероиди 27 декабрда Чилидаги ATLAS обсерваториясида аниқланган. Осмон жисмининг диаметри 70 метр атрофида экани тахмин қилиняпти, яъни Челябинск метеоритидан уч-тўрт баравар катта.

Астериод 33 кундан буён доимий кузатув остида, 2032 йилнинг 22 декабрида унинг Ерга келиб урилиши эҳтимоли бор.

«Ер билан тўқнашиш эҳтимоли турли тузилмалар томонидан 0,5 дан 6 фоизгача дея баҳоланяпти. 6 фоиз — ана шу 16 хил тахминдан бири», деди астроном, Ка-Дар обсерваторияси ва «Астровертлар» астрофермаси илмий раҳбари Станислав Короткий.

Олим нега тахминлар (эҳтимолий фоизлар) ҳар хиллигини астероидни кузатиш яқинда бошлангани ва прогноз узоқ даврни қамраб олгани билан изоҳлади.

Астероид қаерга қулаши мумкин?

Короткийнинг айтишича, самовий жисм Марказий Африка ёки Атлантика океанига қулаши мумкин. Астероид қуруқликка урилган тақдирда 30 километр радиусдаги уйлар вайрон бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг