Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Олимов Аброр Мирзо Муҳаммадқосимович Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Унинг зиммасига халқаро ҳамкорлик, валютани тартибга солиш, халқаро заҳираларни бошқариш, қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш, молия-иқтисодни юритиш, амалиёт фаолиятига раҳбарлик вазифалари юклатилган. Шунингдек, у Республика Валюта биржаси ишини мувофиқлаштиради.
Шу кунгача А. Олимов Марказий банкнинг Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори лавозимида ишлаб келган.
А. Олимов 1988 йилда туғилган. 2010 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавр, 2012 йилда магистратура босқичини тамомлаган. 2020 йилда Хитотсубаши университетининг (Япония) магистратура босқичини тамомлаган.
У банк тизимида 10 йиллик иш тажрибасига эга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter