Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактаб ўқувчисига тарсаки туширган МГ ходими лавозимидан олинди

Мактаб ўқувчисига тарсаки туширган МГ ходими лавозимидан олинди

Бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятидаги мактабларнинг бирида эканлиги айтилган ҳолатга доир видетасвир тарқалган эди. Видеоёзувда Миллий гвардия ходимининг мактаб ўқувчисининг юзига шапалоқ тортиб юборгани акс этади.

Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси ахборот хизмати берган расмий маълумотга кўра, ушбу ҳолат ҳақиқатдан ҳам Фарғона вилояти Қўштепа туманида жойлашган  49-мактабда содир бўлган.

«Мазкур ҳолат юзасидан хизмат суриштируви ўтказилгани ва ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирда акс этган ходим ҳозирда эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилганлигини маълум қиламиз», – дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг