Луис Суарес бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолди
Уругвайлик футбол юлдузи Луис Суарес бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолди, деб хабар берди 5 январ куни Telenoche нашри.
Хабарга кўра, воқеа Уругвайнинг Сюдад-де-ла-Коста шаҳрида юз берган. 49 ёшли эркак бўйнига арқон солиб, дарахтдан сакраб ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.
Айтилишича, Суарес воқеа жойига етиб келиб, уни дарахтдан тушишга кўндиришга уринган. 18 соат дарахтда ўтирган эркак ниҳоят пастга тушган. У руҳшунос текширувидан ўтказилади.
Луис Суарес ҳозирда Американинг бош лигаси (MLS)да иштирок этаётган «Интер Майами»да тўп сурмоқда. Уругвай терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади, «Барселона» билан Испания чемпионатини тўрт марта ютган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter