Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жорий йилда камида 500 нафар амалдорнинг коррупцияга мойиллиги ўрганиб чиқилади

Жорий йилда камида 500 нафар амалдорнинг коррупцияга мойиллиги ўрганиб чиқилади

2025 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳасида «давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларга «ҳалоллик вакцинаси»ни сингдириш ҳамда ушбу борада превентив механизмларни жорий этиш» назарда тутилмоқда.

Бунда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Раҳбар кадрларни баҳолаш марказида Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг буюртмаси асосида 2025 йил давомида камида 500 нафар раҳбарлик лавозимларда ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллиги даражаси баҳоланади.

Шунингдек, Аксилкоррупция агентлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларга давлат хизматчиларида «коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни сингдириш бўйича қадриятлар тизимини шакллантириш юзасидан тадқиқотлар олиб бориш асосида таъсирчан чора-тадбирларни жорий этишга оид таклифлар»ни йилига камида бир марта киритиб бориш вазифаси юкланган.

Маълумот учун, ушбу тадбирлар, ҳужжат лойиҳасига кўра, хорижий грант маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг