Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда юзлаб миллион долларни ўзлаштирган собиқ раҳбар қатл этилди

Хитойда юзлаб миллион долларни ўзлаштирган собиқ раҳбар қатл этилди

Иллюстратив фото

Хитойда юзлаб миллион долларни ўзлаштирган собиқ раҳбар қатл этилди. Бу ҳақда CCTV хабар берди.

«Олий халқ суди қарорига асосан, 2024 йил 17 декабр тонгида Ички Мўғулистоннинг Хинган округи ўрта босқич халқ суди, қонунга мувофиқ, Ли Цзянпиннинг қатлини амалга оширди», — дейилади хабарда.

Ли Цзянпин Хух-Хото шаҳрини иқтисодий ва технологик ўзлаштириш зонасида Хитой коммунистик партияси ишчи қўмитаси котиби лавозимида ишлаган. Айтилишича, у 1,43 млрд юан (тахминан $199 млн)дан ортиқ пулни ноқонуний ўзлаштирган, қолаверса, бошқа шахслардан 577 млн юан ($80 миллиондан зиёд) пора олган, 1,05 млрд юан ($146 млн)дан ортиқ давлат маблағини ноўрин сарфлаган.

Хитой олий халқ суди 2022 йилда Ли Цзянпинни ўлимга ҳукм қилганди. Собиқ амалдор апелляция берган, бироқ суд ҳукмни кучида қолдирган.

Шу йилнинг кузида Хитойнинг Ляоин провинцияси ҳокимининг собиқ ўринбосари Ван Дэвей 555 млн юан (70 млн доллардан кўпроқ) пора олгани учун ўлимга ҳукм қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг