Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқ банки: Мурожаатларнинг инсон омилисиз автоматик қабул қилиниши коррупциянинг олдини олади

Халқ банки: Мурожаатларнинг инсон омилисиз автоматик қабул қилиниши коррупциянинг олдини олади

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Халқ банки Бош офисида «Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни» муносабати билан «Очиқ эшиклар» куни ўтказилди. Тадбирда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари, Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари, журналист ва блогерлар иштирок этди.

Хўш, Халқ банки фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги қай даражада, коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш борасида қандай ишлар олиб борилмоқда?

– Коррупцияга қарши курашиш борасида банкда муайян ишлар олиб борилмоқда, – дейди Бошқарув раиси ўринбосари Фаррух Рўзиев. – Тизимда мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш ҳамда коррупцион ҳолатлар аниқланганда зудлик билан банкнинг марказий аппаратининг Ички назорат ва компленс департаментига хабар беришни таъминлаш мақсадида  komplayens@xb.uz электрон почтаси ҳамда «Тезкор хабар»  мобил иловаси жорий этилган. Мазкур алоқа каналлари орқали келиб тушган мурожаатлар инсон омилисиз автоматик равишда қабул қилиниб, белгиланган тартибда кўриб чиқилади, аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда чоралар кўриб борилади. Яъни тизимдаги ҳар бир мурожаат, муаммо ёки бошқа хизматлар инсон аралашувисиз ҳал қилинади – бунда ходимнинг ҳатто билиб ёки билмай қиладиган хатолари сони ҳам камаяди. Биргина мисол жорий йилда 12 441 нафар талаба халқаро имтиҳон пулларини «xazna» иловаси орқали инсон омилисиз қайтариб олди.

Дарвоқе, 2024 йил январь-ноябрь ойлари давомида олиб борилган кенг кўламли  ишлар натижасида ўзлаштириш ва шу каби нохуш ҳолатлар сони ўтган йилнинг мос даврига  нисбатан 47 фоизга камайган. Жорий йилнинг май ойида Банкнинг коррупцияга қарши менежмент тизими ISO 37001:2016 халқаро стандартининг мувофиқлик сертификатини қўлга киритди.

Маълумотларга қараганда Ддавлат идораларининг коррупцияга қарши курашишдаги фаолияти самарадорлигининг 2023 йил якунлари бўйича 95 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги рейтинг натижалари бўйича Халқ банки 87 балл тўплаб, баҳоланганлар рўйхатининг 12-поғонасини эгаллаган. «Очиқлик индекси» рейтинги жадвалида эса 83,8 балл тўплаб жами тижорат банклари орасида , 1-поғонани 103 та ташкилотлар орасида 7-поғонани эгаллаган.

Тадбир сўнгида  таклиф қилинган иштирокчилар ўзларини қизиқтирган ишга жойлашиш, талаба кредити, «Тезкор хабар» мобил иловаси, пластик карта билан боғлиқ саволларга жавоб олдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг