Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ғишткўприк»дан 717 дона буғу шохлари олиб ўтилаётгани фош этилди

«Ғишткўприк»дан 717 дона буғу шохлари олиб ўтилаётгани фош этилди

Фото: Тошкент вилояти божхона бошқармаси

Айрим ҳайвонларнинг шох ва суяклари дунё бозорида харидоргир хомашё ҳисобланади. Шу сабаб, бунинг ортидан мўмай даромад орттиришни кўзлаган айрим шахслар жонзотларга зарар етказиш билан бирга, божхона тартиб қоидаларини бузишга уринади.

Тошкент вилояти «Ғишткўприк» чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаро бошқарувидаги енгил автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.

Божхона кўриги натижасида автоуловнинг юк хонасида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 600 дона ҳайвон шохлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, «Ғишткўприк» чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро ўзига тегишли бўлган қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, 2 дона қопда оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда  йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 117 дона шоҳлар фош этилди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти экспертиза хулосасига кўра аниқланган шохлар буғу турига мансублиги маълум бўлди.

Маълумот учун, буғулар Евроосиёнинг мамлакатларида учрайди ва улар Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби рўйхатига киритилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг