Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жазирама иссиқда сиёсатчилар оддийроқ гапиришни бошлайди

Жазирама иссиқда сиёсатчилар оддийроқ гапиришни бошлайди

Иллюстратив фото

Жазирама иссиқда сиёсатчилар оддийроқ гапиришни бошлайди. 1950 йилдан буён тўпланган маълумотлар асосида бир неча мамлакатлардаги сиёсатчиларнинг 7,4 миллионта чиқиши матнларини таҳлил қилган немис олимлари шундай хулосага келишди.

Шунинг баробарида, ўрганишлар ҳаво совуқ кунлари бунинг акси кузатилмаслигини кўрсатди, яъни сиёсатчиларнинг маърузалари мураккаблашмаган.

«Иқлим ўзгаришлари реалликкка айланиб бораётгани нуқтаи назаридан, экстремал ҳароратларнинг тил мураккаблигига,  аниқроғи — сиёсий дискурсга (нутққа) таъсири муайян хавотирларни уйғотади. Сиёсий дискурснинг оддийлашуви фойдали ҳам, зарарли ҳам бўлиши мумкин, бу контекстга боғлиқ», — дейишмоқда тадқиқот муаллифлари.

Олимларнинг фикрича, жазирама иссиқда нутқнинг оддийлашуви когнитив қобилиятнинг пасайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин, бу айниқса, кекса сиёсатчиларга тааллуқли.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг