Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореяда «ҳеч ким ёлғиз қолмайдиган шаҳар» ташаббусига киришилди

Жанубий Кореяда «ҳеч ким ёлғиз қолмайдиган шаҳар» ташаббусига киришилди

Иллюстратив фото

Жанубий Корея ҳукумати аҳоли ўртасида ёлғизликка қарши курашиш учун катта кўламдаги ташаббусни амалга оширишга киришди.

Минглаб кореяликлар ёлғизликда вафот этмоқда.

Режага кўра, Сеул раҳбарияти келгуси беш йил давомида янги дастурни жорий этишга 326 млн доллар ажратади. Бу маблағ руҳий саломатлик хизматларини кенгайтириш, кечаю кундуз ишлайдиган қайноқ телефон линияларини ўрнатиш ва аҳоли учун бошқа турли рағбатлантиришларни тақдим этишга сарфланади.

«Ёлғизликдан холи Сеул» ташаббуси ёлғизлик муаммосига бошланғич босқичидаёқ тизимли ечим топишга қаратилган. У жумладан, ёлғизликда вафот этиб узоқ вақт эътиборсиз қолиб кетиш ҳолатлари — «ёлғиз ўлим» (godoksa)нинг олдини олишда ёрдам берадиган профилактика чораларини ҳам ўз ичига олади.

Корея миллий бошқармаси маълумотига кўра, мамлакатда 2024 йилда 30 ёшдан ўтиб уйланмаганлар сони 30 йил аввалгидан беш баравар кўпайган. Аёллар ўртасида бу кўрсаткич 8 карра ошган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг