Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шимолий ва Жанубий Кореяни боғловчи йўлнинг портлатилишида катта рамзийлик бор

Шимолий ва Жанубий Кореяни боғловчи йўлнинг портлатилишида катта рамзийлик бор

Фото: РИА Новости

Яқинда Шимолий Корея ўз ҳудудидаги темир йўл ва автомобил йўлининг Жанубий Кореяга элтувчи қисмини портлатиб юборган эди. КХДР етакчиси Ким Чен Ин воқеага расман муносабат билдирди.

«КХДРдан Жанубий Кореяга элтувчи йўлларнинг портлатилиши икки мамлакатни бирлаштириш ғоясидан воз кечилишининг рамзидир», — деди Ким Чен Ин.

У 17 октябр куни Корея халқ армиясининг 2-корпусига ташрифи чоғи Пхенян ва Сеулнинг ҳозирги муносабатларига ойдинлик киритди.

«Муҳтарам ўртоқ Ким Чен Ин армиямиз исбот талаб қилмас бир нарсани яна бир бор англаб олиши лозимлигини уқтирди: Жанубий Корея — бегона ва ғирт душман мамлакат», — дейилади Корея марказий телеграф агентлиги хабарида.

КХДРнинг қўшни давлат билан боғловчи темир йўл ва автомобил йўлини бутунлай бузиб ташлаши нафақат қуруқлик орқали алоқалар жисмонан тўхтатилишини, балки Жанубий Корея билан «аҳмоқона алоқа»лар бас қилинишини англатади, деди Ким Чен Ин.

Ким Чен Иннинг айтишича, бу портлатишлар учун Сеул учун сўнгги огоҳлантиришдир. КХДР суверенитети бузилган ҳолатда армия зудлик билан ишга солинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг