Ҳарбий технологиялари энг кучли мамлакатлар эълон қилинди

Ҳарбий технологияларининг тараққиёти бўйича жаҳонда етакчи мамлакат — АҚШ. Россия ва Франция — иккинчи ўринда. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг мудофаа технологияларини тарғиб қилиш институти тақдим этган «Мамлакатларнинг мудофаа фанлари ва технологиялари даражаси тадқиқоти-2024»да кўрсатилган.
Франция ва Россия ҳарбий технологиялари умумий даражаси АҚШникига солиштирганда 89 фоизни ташкил этган. АҚШ бу борада охирги олти йилда Германия (3-ўрин), Буюк Британия (4) ва Италия (10)дан анча ўзиб кетган.
Ҳарбий технологиялари тараққиётига кўра, Хитой — 6, Исроил — 7, Жанубий Корея — 8, Ҳиндистон — 11, Испания — 12-ўринда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter