Болаларга заҳарли илон билан томоша кўрсатганларга чора кўрилади

Ижтимоий тармоқларда болаларга заҳарли илонлар билан томоша кўрсатилганлиги акс этган видеотасвир тарқалди.
Болалар омбудсмани ушбу ҳолатга муносабат билдириб, унинг назоратга олинганини билдирди.
Қайд этилишича, видеода кўринган илон ҳозирда ноёб, Қизил китобга киритилган Ўрта Осиё кобраси бўлиб, мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчиларга томоша уюштирганлар ва боғча маъмурияти болаларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган вазиятни яратишган.
«Ҳозирда Ички ишлар органлари томонидан мазкур ҳолат қачон ва қаерда содир бўлганлигини аниқлаш чоралари кўрилмоқда, бунинг натижасида вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш масаласи ҳал этилади», – деб ёзмоқда Болалар омбудсмани ахборот хизмати.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter