Хусусий боғчада тарбиячи боланинг оёғини синдириб қўйди

Ижтимоий тармоқларда боғчада бола калтакланиши оқибатида оёғи сингани ҳақида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борган. Унга кўра, 2025 йилнинг 22 январь куни Сергели туманидаги «Солнишко» хусусий мактабгача таълим ташкилоти тарбиячи ёрдамчиси Ю.М. тарбияланувчи С.А.ни «тинчлантириш мақсадида» уни юзларига уриб, қўлидан тортганича ётоқхонага судраб олиб кирган.
Тан жароҳати етказилиши оқибатида боланинг чап оёғи синган. Болага тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва 16-сонли Республика шошилинч тез тиббий ёрдам шифохонасига етказилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter