Бектемир Мелиқўзиев жароҳатга қарамасдан ғалаба қозонди
Проф бокснинг суперўрта вазн тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев франциялик енгилмас боксчи Пер Ҳуберт Дибомбега қарши жанг қилди.
Жанг 7-раунддан кейин тўхтатилди. Боиси доктор Бектемирнинг қошидаги жароҳат сабаб жангни давом эттиришга рухсат бермади. Жанг аввалида икка спортчининг тўқнашуви оқибатида қошлар ёрилганди.
Қоидага кўра, 7 раунд бўйича очколар ҳисоблаб чиқилди ва якунда ҳакамлар 79-73, 79-73, 78-74 ҳисобида Бектемир Мелиқўзиевнинг ғалабасини қайд этди.
Бу ғалаба орқали Мелиқўзиев ўзининг WBA Intercontinental камарини сақлаб қолди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter