Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

The Times: АҚШдаги сайловда ким ютиши тахмин қилинди

The Times: АҚШдаги сайловда ким ютиши тахмин қилинди

АҚШ президентлигига номзод Камала Харрис еттита "тебранувчи" штатдан тўрттасида етакчилик қилмоқда, бу сайловда ғалаба қозониш учун етарли бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Times нашри ўтказган сўров натижаларида маълум қилинган. 

Маълумотларга кўра, Харрис Висконсин ва Пенсилвания штатларида 49% респондентлар томонидан, шунингдек, Мичиган ва Невада штатларида 48% билан Трампдан олдинда – Доналд Трамп улар бўйича 45%, 46%, 45% ва 47% қўллов олган. 

Шу билан бирга, собиқ президент Шимолий Каролинада 49% ва Жоржияда 48% респондентлар мос равишда 48% ва 47% қўллаб-қувватлаганлар; Аризонада иккала номзодни ҳам 48 фоиз қўллаб-қувватлаган.

Агар президентлик сайлови натижалари сўровнома каби натижалар билан тугаса, Харрис ғалаба қозониш учун зарур бўлган 538 овоздан 276 овоз олиб,  ютиши мумкин. 

Сўров 25-31 октябрь кунлари 6,6 минг сайловчи иштирокида ўтказилди, хатолик штатга қараб 3,9 фоиздан 4,6 фоизгача фарқланиши мумкин. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг