Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиянинг 53 гектарли ороли йўқ бўлиб кетди

Россиянинг 53 гектарли ороли йўқ бўлиб кетди

Фото: МДУ Денгиз тадқиқотлари маркази

Шимолий Муз океанидаги Франц-Иосиф ери архипелагига кирувчи 53 гектарли Месяцев ороли бутунлай йўқ бўлиб кетди. Бу ҳақда Рус география жамияти сайти хабар берди.

Кузатув раҳбари, Москва авиация институти доценти Алексей Кучейконинг айтишича, йўқолган майдон Ева-Лив ороли яқинида жойлашган эди.

«Месяцев ороли бутунлай эриб кетди. Шу сабабли навигация хариталарига ўзгартиришлар киритиш керак», — деди у.

Олимлар ушбу ҳодисани музликлар эриши ва жаҳон океани сатҳи кўтарилишига олиб келаётган глобал исиш билан боғлашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг