Аргентина Малвин (Фолкленд) оролларини қайтариб олмоқчи
Аргентина Малвин (Фолкленд) ороллари устидан тўлиқ суверенитетни тикламоқчи. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Диана Мондино баёнот берди.
Аргентиналиклар Малвин ороллари, британияликлар Фолкленд ороллари деб атовчи ушбу архипелаг узоқ йиллардан буён кўп талаш бўлган, қонли жанглар кечган. Ороллар учун 1982 йилда кечган жангда Буюк Британиянинг қўли баланд келган.
2013 йилда ўтказилган референдумда оролликлар Британия денгизорти ҳудуди мақоми сақланиб қолиши учун овоз берган.
Фолкленд (Малвин) ороллари Атлантика океани жанубида, Аргентина яқинида жойлашган архипелаг. Юзлаб тепаликлардан иборат оролларни асосан қушлар маскан қилган. Оролда яшовчиларнинг кўпчилиги қўй боқиш билан шуғулланади.
Майдони — 12,1 минг кв км. Аҳолиси — 3,6 минг киши.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter