АҚШ штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Америка Қўшма Штатларида кучли қор бўрони содир бўлмоқда, бу баъзи ҳудудларда сўнгги 10 йилдаги энг кучли бўронга айланиши мумкин.
Канзас, Арканзас, Кентукки, Миссури ва Виржиния штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Синоптиклар бўрон 50 миллионга яқин одам яшайдиган ҳудудни қамраб олишини тахмин қилмоқда.
Бўрон Колорадонинг шарқий қисмидан Мериленд ва Делавергача бўлган ўнлаб штатлар бўйлаб 1500 милдан ортиқ масофани босиб ўтади, бу эса электр таъминотида узилишлар, дарахтлар қулаши ва транспорт муаммоларига сабаб бўлади, йўлларнинг музлашига олиб келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter