Туркиянинг Евроиттифоққа аъзолиги исломофобия туфайли тўхтатилган – Ҳакан Фидан

Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзолик музокаралари «исломофоб» ёндашув туфайли «де-факто тўхтатилган».
Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, Украина ва Россия ўртасидаги уруш бошланганининг 3 йиллиги муносабати билан Анқарада бўлиб ўтган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашуви якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.
«Яқин ва юқори даражада институционаллашган Европа Иттифоқи билан узоқ йиллик ҳамкорликка эгамиз. Лекин сўнгги йилларда Европа Иттифоқига аъзолигимиз борасидаги музокаралар маълум нуқтада тўхтаб қолди ва бунда Евроиттифоқ юритаётган сиёсат катта мусулмон давлатини ўз таркибига қўшиб олишга тўсқинлик қилаётгани ҳақида ҳеч ким гапирмаяпти.
Бу ҳақда ҳеч ким очиқ гапиришни истамаяпти, бироқ вазият шундай», – дейди Туркия ТИВ раҳбари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter