Meta, Google, Apple… – хориж компаниялари Ўзбекистонда қанча солиқ тўлаётгани айтилди
Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 61 та хорижий компания томонидан 2024 йил январ-сентябр ойларида 101,9 млрд сўм солиқ тўланган.
ДСҚ маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 баробар кўп.
Ушбу компаниялар кўрсатган хизмат ҳажми эса, 9 ойлик ҳисоботларга кўра, 849,1 млрд сўмни ташкил этади.
Тўланган солиқларнинг 99,9 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади.
Яъни:
- Meta - 41,1 млрд сўм;
- Google - 26,1 млрд сўм;
- Apple - 22,6 млрд сўм;
- Amazon - 3,7 млрд сўм;
- Вooking.соm - 2,2 млрд сўм;
- Zoom - 1,4 млрд сўм;
- Netflix - 1,3 млрд сўм;
- Acca - 1,2 млрд сўм;
- Yandex Europe - 1,1 млрд сўм;
- Xsolla - 900,3 млн сўм.
Қайд этилишича, электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter