Аксарият ташкилотларга 8 ойда 16 трлн сўм солиқ имтиёзлари берилган – ДСҚ
2024 йилнинг январ-август ойларида 138 661 та ташкилот 16 трлн сўм миқдорда солиқ имтиёзларидан фойдаланган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Шу билан бирга 2 927 та корхона молиявий хизматлар бўйича 13,1 трлн сўмлик ҚҚСсиз операциялар амалга оширган ҳамда 7 185 та корхона 22,5 трлн сўм миқдорида ҚҚС «нол» ставкасини қўллаган.
Солиқ турлари кесимида фойдаланилган солиқ имтиёз суммалари:
- ҚҚС – 8 трлн сўм;
- фойда солиғи – 2,3 трлн сўм;
- ер солиғи – 1,9 трлн сўм;
- ижтимоий солиқ – 1,9 трлн сўм;
- ЖШОДС – 884,7 млрд сўм;
- мол-мулк солиғи – 801,6 млрд сўм;
- АОС – 139 млрд сўм;
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ – 19,9 млрд сўм.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter