«Шайтанат» 14 майдан эфирга чиқиши режалаштирилмоқда
Катта шов-шувларга сабаб бўлган «Шайтанат» сериали эртага, 1 майдан бошлаб «Ўзбекистон» телеканалида эфирга узатила бошлаши ҳақида хабар берган эдик.
Бизга маълум қилишларича, бугун, 30 апрель куни фильм ҳақидаги кўрсатув суратга олинади, эфирга кетмайди. Суратга олишдан сўнг, кўрсатув сифатида тайёрланиб, 2018 йил 14 май куни 1 соатлик ток-шоу эфирга узатилади ва ундан кейин «Шайтанат» сериалининг намойиши бошланиши кутиляпти.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, севимли адибимиз Тоҳир Маликнинг «Шайтанат» асари ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида дунё юзини кўрган ва ўн беш йилдан ортиқ вақт мобайнида жами бешта китоб миллионлаб нусхада чоп этилган эди.
Бу асарнинг дастлабки китоблари асосида суратга олинган «Шайтанат» сериали ҳам томошабинларнинг жуда кучли қизиқишига сабаб бўлган. Ёдгор Саъдиев раҳбарлигидаги «Қалқон» студияси томонидан ишланган бу фильм намойиши бошланганидан сўнг кўп ўтмай тўхтаб қолган ва бунинг сабаби расман изоҳланмаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter