Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ёлғончи раҳбарлар»: ИИББ аҳолини янги фирибгарликдан огоҳлантирди

«Ёлғончи раҳбарлар»: ИИББ аҳолини янги фирибгарликдан огоҳлантирди

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳар ИИББ фуқароларнинг фирибгарликнинг янги кўринишидан огоҳлантирди.

Шу кунларда фирибгарлар томонидан Телеграм мессенжери орқали юқори лавозимларда ишловчи вазирлик, идора ва турли хил ташкилотлар раҳбар ҳамда масъул ходимлари номидан соҳта профиллар яратилиб, қўл остидаги ходимларни алдаш ҳолатлари кузатилмоқда.

Бу қандай содир бўлади? Фирибгарлар корхона ёки ташкилот раҳбари номидан телеграм мессенжерида соҳта аккаунт очиб қўл остидаги ишчилардан бирига СМС ёзади. Мулоқот давомида ходим билан гуёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қизиқаётгани ва ундан (раҳбардан) баъзи маълумотларни сўрашганини айтади. Бироздан сўнг унга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими алоқага чиқишини маълум қилади.

Фирибгарнинг гапларига ишонган ходим бир неча дақиқадан сўнг у билан алоқага чиққан шахсга (гўёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакили) сўраган барча маълумотларини бериб юборади.

Бунинг оқибатида фирибгарлар тузоғига илинган ишчи-хизматчилар пластик карталаридаги пул маблағларидан айрилиб қолмоқдалар.

«Огоҳ бўлинг, шу турдаги келган СМС ёки бошқа хабарларни қабул қилиш ва ишонишдан олдин телефон орқали қўнғироқ қилиб ёки шахсан хабар юборган шахсга алоқага чиқиб, хабарни қайта текшириб кўринг!», дейилади ИИББ хабарида. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг