Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тадбиркорга уй қуриш рухсатномасини сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Тадбиркорга уй қуриш рухсатномасини сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Тадбиркорга 10 000 АҚШ доллари эвазига турар-жой биносини қуришга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбирда ўтказилган.

Унда фуқаро С.О. “Х.Т.” МЧЖ томонидан Хоразм вилояти Урганч шаҳрида қурилаётган спорт мактаби биносининг юқори қаватига турар-жой биносини қуришга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида рухсатнома олиб бериши эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг