150 нафарга яқин банк мансабдори тадбиркорлик билан ҳам шуғулланиб келгани аниқланди – Аксилкоррупция
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан олиб борилган ўрганишларда, жумладан, «Микрокредитбанк» АТБ, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ҳамда «Туронбанк» АТБ ва уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда 148 нафар бошқарув ходими 155 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.
Жумладан, «Микрокредитбанк» АТБнинг 94 нафар бошқарув ходими 96 та тадбиркорлик субектида, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБнинг 41 нафар бошқарув ходими 46 та тадбиркорлик субъектида ҳамда «Туронбанк» АТБнинг 13 нафар бошқарув ходими 13 та тадбиркорлик субектида таъсисчи сифатида рўйхатдан ўтган.
Айни вақтда юқоридаги қонунбузилиши ҳолатлари бўйича Агентлик томонидан мазкур банкларга тақдимномалар киритилган.
Ўз навбатида, банклар томонидан тақдимномалар танқидий муҳокама қилинган ҳолда тадбиркорлик субектларида таъсисчилик қилаётган ходимларга нисбатан огоҳлантириш хатлари берилиб, қайд этилган қонунбузилиши ҳолатлари бартараф этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунларида давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter