Ҳокимлик захирасидаги ерни сотаётган ҳисобчи қўлга олинди
Туман ҳокимлиги захирасидаги ер майдонини сотмоқчи бўлган ҳисобчи ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда «М.Й.» фермер хўжалиги ҳисобчиси Қ.С. Сариосиё тумани «Субҳидам» маҳалласи ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасида бўлган 8 сотих ер майдонини фуқаро Б.Х.га гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини фирибгарлик йўли билан 5 600 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 3 600 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter