Ер майдонлари олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.М., Ф.Т. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Янгиҳаёт тумани ҳудудидаги давлат захирасида бўлган 7 сотих ер майдонини фуқаро Т.М.га гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида 175 000 АҚШ доллари эвазига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб олиб беришларини ваъда қилиб, олдиндан 25 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далилар билан ушланганлар.
Шу каби, Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.У. Жарқўрғон тумани “Ўзбекистон” МФЙ ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасидаги 60 сотих ер майдонини фуқаро С.А.га 300 млн сўмга сотишга келишиб, кейинчалик кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, 65 млн сўм ва 18 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter