Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Микрокредитбанк» хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватламоқда

«Микрокредитбанк» хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватламоқда

Сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг тадбиркорлик ва бизнес фаолиятини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор сабаб, тадбиркор аёллар сони йилдан йилга ортмоқда.

Банк Ахборот хизматининг хабар беришича, республикамизнинг барча ҳудудларида аёлларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштиришда «Микрокредитбанк» АТБ ҳам фаол иштирок этиб келади. Бу борада банк кўмагида ўз бизнесини йўлга қўйган кўплаб аёлларимизни эътироф этишимиз мумкин. Жумладан, қорақалпоғистонлик тадбиркор аёлларимизнинг бугунги фаолияти ҳам алоҳида таҳсинга лойиқ.

Хусусан, Амударё туманида фаолият юритувчи ЙТТ Гулфия Худайберганова уй боғча очиш мақсадида банкнинг 157 миллион сўмлик кредит маблағларидан фойдаланган ҳолда туман аҳолиси учун нодавлат мактабгача таълим муассасасини очди. Айни дамда 5 нафар аёл-қизни иш билан таъминлаб, ўз табдиркорлигини янада кенгайтириш ниятида.

Чимбой туманидан «Альтин сандиқ» МЧЖ раҳбари Сарвиноз Даулетниязова ҳам банкдан нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар сотиб олиш мақсадида 271 миллион сўм миқдорда кредит олиб, ўз тадбиркорлигини янада кенгайтирди ва 4 нафар аёл-қизни иш билан таъминлади.

Нукус шаҳридаги «MIYRAS STOM» МЧЖ раҳбари Эндира Утамбетова стоматология хизматларига асбоб-ускуна сотиб олиш учун банкдан 200 000 000 сўм кредит олди ва 4 нафар аёлни ишли қилди. 

Бугун бу каби аёл тадбиркорларимизнинг фаолияти ҳақида кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Чунки улар ўз тадбиркорлиги орқали жамиятимизда муносиб ўринга эга бўлиш билан бирга маҳалласидаги ёшлар ҳамда аёлларни иш билан таъминламоқда, шунингдек, банкдан олинган кредитдан оқилона фойдаланмоқда.

Маълумот учун, жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида 2 минг нафардан ортиқ хотин-қизнинг тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштиришга 23 млрд сўмдан ортиқ маблағлар Қорақалпоғистон Республикасидаги аёл тадбиркорлар фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг