Янгийўл туманида 5 кишини қасддан ўлдиришда гумонланаётган шахс ушланди
Янгийўл туманида 5 нафар шахсни қасддан ўлдиришда гумонланаётган шахс процессуал тартибда ушлангани ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Олинган дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи шахс (1995 й.т.) жабрланувчи эркак (марҳум)нинг қариндоши ҳисобланиб, у ушбу жиноятни ўрталаридаги мавжуд қарз муносабати сабабли содир этган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Марҳумлар: 1991 й.т. эркак, 1999 й.т. аёл, 2021 ва 2022 й.т. ўғил бола ва 2018 й.т. қиз — бир оила аъзолари бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter