Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойнинг қайси автомобиллари энг кўп сотилиши маълум бўлди

Хитойнинг қайси автомобиллари энг кўп сотилиши маълум бўлди

Фото: РИА Новости

Хитойнинг енгил автомобиллар ассоциацияси (CPCA) мамлакат автобрендларининг 2024 йилдаги савдо кўрсаткичлари ҳақида ҳисоботини эълон қилди.

Мамлакатдаги энг йирик 10 автомобилсиз биргаликда сотган машиналар сони ўтган йили 22,8 миллионтани ташкил қилди.

Энг кўп BYD автомобиллари сотилди — 3,7 млн дона. Иккинчи ўринда — Geely (1,77 млн), учинчи — FAW-Volkswagen (1,6 млн).

Топ-10 га,шунингдек, Changan (1,36 млн автомобил), Chery (1,35 млн), SAIC-Volkswagen (1,2 млн), SAIC-GM-Wuling (824 минг), FAW-Toyota (798 минг), GAC-Toyota (770 минг), Tesla China (657 минг) брендлари кирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг