Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Уч йиллик катта уруш Украинага қанчага тушди?

Уч йиллик катта уруш Украинага қанчага тушди?

Урушда Украинага етказилган зарарнинг янги баҳоси эълон қилинди. Зарар миқдори 524 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Бу мамлакатнинг уч йиллик ялпи ички маҳсулотидир.

Жаҳон банки, БМТ, Европа комиссияси ва Украина ҳукумати урушдан кейин мамлакатни қайта тиклаш учун зарур бўлган маблағларнинг янгиланган баҳосини эълон қилди.

2024 йил 31 декабрга келиб, у 10 йил ичида 524 миллиард долларни ташкил этди. Бу бир йил олдинги ҳисоб-китобларга қараганда 7 фоизга кўпдир. Бу миқдор Украинанинг 2024 йил учун номинал ЯИМдан 2,8 баравар кўпдир.

Украина электр тармоғига етказилган зарар бир йил ичида 70 фоизга ошди. Иқтисодчилар, шунингдек, мамлакат уй-жой фондининг 13 фоизи зарар кўрганини ҳисоблаб чиқди, бу эса 2,5 миллион украиналик уй хўжаликларига бевосита таъсир қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг