Тўқаев «Жомарт» конидаги фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирди

18 феврал куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Улитау вилоятидаги «Қозоқмис» корпорациясининг конида ўпирилиш оқибатида ҳалок бўлган ишчиларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик йўллади.
Оқўрда хабарига кўра, давлат раҳбари ҳукуматга фавқулодда ҳолат сабабларини чуқур ўрганишни топширган.
«Тегишли бошқармалар ва вилоят ҳокимлигига ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига барча зарур ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқлар берилди», — дейилади хабарда.
18 феврал куни эрталаб «Жомарт» конидан еттинчи ишчининг жасади топилди. Жасадлар кондан олиб чиқилиб, суд-тиббий экспертизаси учун полиция ходимларига топширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter