Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олмаотадаги туман туфайли иккита рейс Тошкентга келиб қўнди

Олмаотадаги туман туфайли иккита рейс Тошкентга келиб қўнди

Олмаота аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли иккита рейс Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилди.

«Loong Air» авиакомпаниясининг Ханчжоудан Олмаотага учган GJ8217 рейси 17 феврал куни соат 23:05 да қўнди. Ҳозирда йўловчилар ва экипаж аъзолари меҳмонхоналарга жойлаштирилган, манзил  аэропортга учиш маҳаллий вақт билан соат 14:00 га режалаштирилган.

Шунингдек, «Azimut» авиакомпаниясининг Минералне Води – Олмаота йўналиши бўйича AZO6141 рейси маҳаллий вақт билан соат 08:11 да Тошкентга келиб қўнди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг