Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Супермаркетда йўқотиб қўйилган 12 минг доллар эгасига қайтарилди

Супермаркетда йўқотиб қўйилган 12 минг доллар эгасига қайтарилди

Фото: Unplash

АҚШнинг Шрусбери шаҳрида яшовчи 71 ёшли Ван Ха 12 минг доллар пулини маҳаллий супермаркетда йўқотиб қўйди, болаларига атаб йиғиб юрган пулини қаровсиз қолдиришдан хавотирланиб доим ёнида олиб юрган экан.

Пулини йўқотган аёл

Пуллари йўқолганини уйига келиб пайқаган аёл, ўзи инглизча гаплаша олмагани учун, жияни билан супермакетга қайтиб боради. Ҳаммаёқни қарашди, дўкон менежери кузатиш камералари ёзувларини синчиклаб текширса ҳам бир наф чиқмади.

Тарвузлари қўлтиқларидан тушиб, машинага ўтириб энди қайтмоқчи бўлиб туришганида, супермаркет менежери кўчага югуриб чиқиб, қувончли хабарни етказди: кимдир пул топиб олибди, эгасига бермоқчи экан.

Пул солинган пакетни топиб олган эркак ўзини Скип деб таништирган. Аёл қувонганидан 300 долларни суюнчисига бериб юборди.

Пулларни эгасига қайтарган эркак (чапда)

«Билмадим, шундай ибрат кўрсатадиган одамлар яна қанча топиларкан. Аммо бу дунёда яхши инсонлар ҳамон борлиги рост», — деди супермаркет бошқарувчиси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг