Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ШҲТ кузатувчилар миссияси Қозоғистондаги референдум юзасидан баёнот берди

ШҲТ кузатувчилар миссияси Қозоғистондаги референдум юзасидан баёнот берди

Фото: Xabar. uz

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) кузатувчилари Қозоғистонда 6 октябрь куни АЭС қурилиши бўйича ўтказилган референдумнинг легитимлигини эътироф этди.

“(ШҲТ) миссияси референдум очиқлик ва шаффофлик муҳитида, фуқаролик жамияти вакилларининг фаол иштирокида, фуқаролар учун мақбул шарт-шароит яратилган муҳитда ўтганини таъкидлайди. Миссия Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича республика референдуми Қозоғистоннинг амалдаги қонунчилиги ва халқаро мажбуриятларига мувофиқ ҳолда ўтказилганини қайд этади”, – дея баёнот берди ШҲТ бош котиби ўринбосари, кузатувчилар миссияси раҳбари Олег Копилов 7 октябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

АЭС қурилиши бўйича плебисцитни 30 давлатдан келган 177 нафар кузатувчи, шунингдек, МДҲ, ШҲТ, Туркий давлатлар ташкилоти, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш каби халқаро ташкилотлар вакиллари кузатиб борди.

Мамлакат Марказий сайлов комиссияси тарқатган дастлабки маълумотга қараганда, референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга 12 миллион 284 минг 487 нафар фуқародан 7 миллион 820 минг 204 нафари ёки 63,66 фоизи қатнашди. Уларнинг 5 миллион 561 минг 937 нафари (71,12 фоизи) АЭС қурилишини қўллаб-қувватлаган бўлса, 2 миллион 45 минг 271 киши қарши овоз берди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг