Путин ва Байден учрашадими? Кремл вакили жавоб берди
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков айни пайтда Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байденнинг учрашуви учун ҳеч қандай шарт-шароит йўқлигини айтди.
Матбуот котибидан G20 ва АТЕС саммитлари доирасида бундай учрашув бўлиши мумкинми, деган савол берилди. Аввалроқ Жо Байден Россия президентининг бу тадбирларда қатнашмаслигини айтган эди.
«Бу ҳақда ҳеч қандай суҳбат бўлмаган. Айни пайтда ҳеч қандай шартлар йўқ, гарчи президент мулоқотга очиқ қолишини бир неча бор таъкидлаган. Саммитга сафарга келсак, ҳали қарор қабул қилингани йўқ», — деди жаноб Песков.
АТЕС саммити 15-16 ноябрь кунлари Перу пойтахти Лима шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. G20 саммити 18-19 ноябр кунлари Бразилияда, Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтади.
2023 йилда АҚШ расмийлари Жо Байден ва Владимир Путин ўртасида алоқалар учун шарт-шароит йўқлиги ҳақида гапирганди. Улар 2022 йилнинг февраль ойидан бери мулоқот қилишмаган. Путин Такер Карлсонга берган интервьюсида айтганидек, уларнинг сўнгги суҳбати чоғида у Жо Байденга Украинани қўллаб-қувватлаш хато эканлигини айтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter