Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Россиядан пишлоқ импорт қилувчилар «учталиги»дан жой олди

Ўзбекистон Россиядан пишлоқ импорт қилувчилар «учталиги»дан жой олди

Россия 2024 йилда қарийб 33 минг тонна пишлоқ экспорт қилиб, бу борадаги ўтган йилги кўрсаткичларини 22 фоизга кўпроққа яхшилаган.

Россиянинг Қишлоқ хўжаликлари маҳсулотлари экспортини ривожлантириш федерал маркази маълумотига кўра, бу борадаги энг йирик 3 та импорт қилувчи мамлакатлар қаторига Ўзбекистон ҳам киради.

Яъни, мамлакат пишлоқ экспортидаги улушлари:

  1. Қозоғистон (52 фоиз)
  2. Беларус (15 фоиз)
  3. Ўзбекистон (12 фоиз) давлатларига тўғри келган.

Маълумот учун, 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон 21 та хорижий давлатлардан қиймати 7,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2,5 минг тонна пишлоқ ва творог импорт қилган ва бунда Россиядан жами 1,1 минг тонна ҳудди шу турдаги маҳсулотлар харид қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг