Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Непаллик 18 ёшли алпинист 8 минг метрдан баланд 14 та чўққини забт этди

Непаллик 18 ёшли алпинист 8 минг метрдан баланд 14 та чўққини забт этди

Фото: Delfi

Непаллик 18 ёшли Нима Ринжи Шерпа баландлиги 8 минг метрдан баланд 14 та чўққининг барчасини забт этган энг ёш алпинистга айланди. Бу ҳақда CBS News хабар берди.

Ёш алпинист Тибетдаги Шиша Пангма тоғини забт этиш билан дунёнинг энг баланд чўққиларига чиқиш миссиясини якунлади.

14 та «саккиз минглик»ни забт этиш — алпинизмнинг энг юқори чўққисидир. Алпинистлар юксак маррага етиш учун узоқ вақт давомида кислород етишмайдиган «ўлим зоналари»ни босиб ўтишларига тўғри келади.

Фото: CBS News

16 ёшидан тоғларни забт этишни бошлаган Нима Ринжи Шерпа — рекордчи алпинистлар оиласи вакили, ҳозир улар Непалда алпинистлар учун экспедициялар ташкил этувчи энг йирик компанияни бошқаришмоқда.

У ўтган йили бир неча кун ичида Лхоцзе тоғи ҳамда жаҳондаги энг баланд Эверест чўққисига кўтарилганди. Шу йил июнида эса дунёнинг 3-чўққиси Канченджангуни ўз рўйхатига 13-рақам остида ёзиб қўйганди.

Ёшлар ўртасидаги олдинги рекорд ҳам непаллика тегишли — Мингма Гяба «Дэвид» Шерпа 2019 йилда 30 ёшида 8 минг метрдан баланд 14-чўққини ишғол қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг