Беш нафар россиялик алпинист Непалда ҳалок бўлди
Непалдаги Дхаулагири тоғини забт этишга отланган россиялик алпинистлар ҳалок бўлди.
Александр Душейко, Олег Круглов, Владимир Чистиков, Михаил Носенко ва Дмитрий Шпилевой тоққа чиқиш жараёнида 6 октябр куни бедарак йўқолган эди.
Икки кундан сўнг қутқарув вертолёти ёрдамида уларнинг жасади 7100 метр баландликда топилган.
Ҳозирча олинган маълумотга кўра, алпинистлар тоққа кўтарилиш жараёнида пастга қулаган.
The Himalayan Times ёзишича, гуруҳнинг олтинчи аъзоси, тоққа чиқмасликка қарор қилган Валерий Шамало алпинистлар лагеридан Катмандуга келтирилган.
Дхаулагири — Ҳимолайдаги шу номли тоғ тизмасининг энг юқори чўққиси. Баландлиги — 8167 метр, дунёда 7-ўринда туради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter