Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллиардер ити, ёрдамчиси ва ошпазига 100 млн доллардан кўпроқ мерос қолдирди

Миллиардер ити, ёрдамчиси ва ошпазига 100 млн доллардан кўпроқ мерос қолдирди

Фото: ThePrint

Ҳиндистонлик тадбиркор, миллиардер Ратан Тата севимли ити, ёрдамчиси ва ошпазига 100 млн доллардан кўпроқ мерос қолдирди.

Ратан Тата 9 октябр куни 86 ёшида Мумбайда вафот этган. Унинг ўлимидан сўнг сўнг мероснинг катта қисми севимли немис овчаркаси Тито, мулозими ва бош ёрдамчиси Конар Суббиах ҳамда ошпази Ражан Шоуга ўтиши маълум бўлди. Татанинг ука ва сингилларига меросдан озгинаси тегди.

Ратан Тата умр бўйи уйланмай ўтди, фарзандлари йўқ.

Васиятномада ёзилишича, Тито (ит)га «чекланмаган ғамхўрлик» кўрсатилиши шарт. Миллиардер ҳаётлиги ҳайвонларга ўзгача меҳри билан ном қозонганди.

Ратан Тата фаолиятини 1967 йилда оилавий TISCO (ҳозир Tata номи билан машҳур ) корхонасида бошлаган. 1991 йилдан оилавий бизнесни ўз қўлига олди, туз ва пўлат билан шуғулланувчи корхона унинг даврида 100 дан ортиқ компанияларни бирлаштирган бизнес империяга айланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг