Макроннинг рейтинги тарихий энг паст даражага яқинлашди
Франция халқининг президент Эммануэл Макронга бўлган ишонч рейтинги у қайта сайланганидан бери энг паст даражага яқинлашди. Бу ҳақда Le Figaro газетаси ёзмоқда.
Газетага кўра, «Сариқ жилетлилар» намойишлари чоғида президентни маъқуллаш рейтинги 21 фоизга тушиб кетган, унинг сиёсатини маъқуллаш рейтинги эса ҳозир бор-йўғи 22 фоизни ташкил этади.
Мақола муаллифларининг қайд этишича, Макроннинг рейтинги бор-йўғи бир ой ичида уч фоизга тушиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, Франциядаги парламент сайловларида ҳам Макрон партияси яхши натижа қайд эта олмади. Натижада Макрон тайинлаган бош вазир Аттал ишдан кетди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter