Коронавирусдан соғайган Байден бугун Оқ уйга қайтади
Оқ уй хабарига кўра, АҚШ президенти Жо Байден коронавирусдан соғайиб, ишга қайтмоқда.
Байден коронавирусга чалинганидан сўнг Делавэрдаги ўз уйида алоҳида шароитда даволанди, сешанба 23 июл куни Вашингтонга етиб келади.
Тақдим этилган жадвалга мувофиқ, Байден Делавэрдаги Рехобот-Бич курортида жойлашган уйидан сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 12:30 да чиқиб, орадан икки соат ўтгач Оқ уйдаги иш жойига етиб келади ва доимий брифингни ўтказади.
Байден коронавирусга чалингани ҳақида расман хабар берилганига қарамасдан, унинг бир неча кунгача оммага кўриниш бермагани турли гап-сўзларни кўпайтирди, ҳатто ижтимоий тармоқларда президентнинг ўлгани ҳақида миш-мишлар тарқалди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter