Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин 30 нафар амалдорни қатл қилдиргани маълум бўлди

Ким Чен Ин 30 нафар амалдорни қатл қилдиргани маълум бўлди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ёзда 4000 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлган йирик сув тошқинлари ва кўчкиларнинг олдини ололмаганликда айблаб, 30 нафаргача амалдорни қатл этишни буюрди. Бу ҳақда Жанубий Корея ОАВлари хабар бермоқда.

Шимолий Корея режими расмийси Chosun TV телеканалига берган интервьюсида Шимолий Кореянинг 20 дан 30 тагача етакчиси коррупция ва бурчни бузганликда айбланиб, ўлимга ҳукм қилинганини айтди. «Ўтган ойда тошқиндан жабр кўрган ҳудудларда 20-30 та асосий шахс бир вақтнинг ўзида қатл этилгани аниқланди», деди у нашрга.

Корея марказий ахборот агентлиги аввалроқ Ким Чен Ин Чаганг провинциясида 4000 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлган ҳалокатли сув тошқинларидан кейин амалдорларни қаттиқ жазолашни буюргани ҳақида хабар берган эди. Ўн беш мингдан ошиқ киши кўчада қолган. 

Қатл этилган амалдорларга оид маълумотлар ошкор этилмаган.

Ўтган ой Ким Чен Ин сув босган ҳудудларга ташриф буюриб, аҳоли билан учрашиб, ҳудудларни тиклаш учун бир неча ой вақт кетишини тахмин қилган эди. Шимолий Корея етакчиси Жанубий Корея ОАВларининг минглаб қурбонлар ҳақидаги хабарларини ҳам рад этди.

Шимолий Кореяда оммавий қатллар кўп. Korea Times нашрига кўра, COVID-19 пандемиясидан олдин мамлакатда йилига ўртача 10 та оммавий қатл амалга оширилган. Хабарларга кўра, сўнгги йилларда бу кўрсаткич ошган, ўтган йили камида 100 та қатл бўлиб ўтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг