Илон Маскни қандай қўриқлашади?
Дунёнинг энг бой инсони Илон Маск ўз қўриқчиларига ҳар йили миллионлаб пул сарфлайди. У ҳеч бир давлат раҳбаридан кам ҳимояланмаган. Бу ҳақда New York Times газетси хабар берди.
Тадбиркор мунтазам кўнгилсиз вазиятларга тўқнаш келади. Айримлар таҳдид қилишдан нарига ўтмайди, баъзилар эса тинмай таъқиб қилади. Шу боисдан Илон Маск ўзини тансоқчилар билан қуршаб олган, қолаверса, нисбатан ёпиқ ҳаёт тарзига ўтган, деб ёзди нашр.
Маск қўриқчиларининг фаолияти кичик махфий хизматларни эслатади. У ҳатто ўз компанияси ҳожатхонасига борганида ҳам тансоқчилари ортидан эргашади. Худди президентлар хавфсизлик хизмати каби.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter